“Бунёдкор“ футбол клуби ходимларига маошлари берилди

13:22 17 Апрель 2026 Спорт
174 0

Тошкентнинг “Бунёдкор“ клуби ходимларига ойлик маошлари берилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати раҳбари Фурқат Нишонов ўзининг “X”даги саҳифасида маълумот берди.

“Яхши янгилик. Бугун тушда “Бунёдкор“ стадиони ва академия ҳудудига электр берилди, шунингдек, тушдан сўнг ходимларнинг январь-февраль-март ойи учун маошлари ҳам ўтказиб берилди.

Футболчиларга маош берилган ёки берилмаганидан хабарим йўқ“, — деб ёзган Нишонов ўз саҳифасида.

“Халқ сўзи“ мухбири Муҳаммадамин Зуҳриддинов “Бунёдкор“ клубининг асосий ва аёллар жамоаси вакиллари билан алоқага чиққанида футболчиларга ҳам маошлари берилгани маълум қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер