Бухорода соғломлаштириш акцияси бошланди
Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизими вакиллари олдига муҳим бир талабни қўйган: Ўзбекистон тиббиёти халққа янада яқинлашиши шарт!
Бунга эришиш учун эса одамлар шифо масканларида узундан-узоқ навбат кутиб, турли бюрократик тўсиқларга дуч келиб, овораю сарсон бўлиши эмас, шифокорларнинг ўзи беморлар ҳузурига бориб, уларнинг дардига дармон топиши керак.
Ҳозир мамлакатимизда айнан шундай халқчил тизимни босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этишга киришилган.
Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ўтказилган соғломлаштириш акцияларида бу механизм синовдан муваффақиятли ўтди.
Эзгу ташаббуснинг қисқа вақт ичида қулоч ёйиб, акция географияси кенгайиб бораётгани эса янада қувонарли.
Галдаги манзил — Бухоро вилояти. Шу кунларда ҳудудда Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати жамоаси, ихтисослаштирилган марказлар мутахассислари ва тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-шифокорлари, жами 150 нафардан етакчи ортиқ мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ иштирокида Соғломлаштириш акцияси бўлиб ўтмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг