Бухорода саксовул ўғрилари 25 млн сўм тўлайдиган бўлди
Фото: Видеодан кадр
Бухоро вилоятида ўтказилган рейд давомида Ромитан ва Олот туманлари чўл ҳудудларидан саксовул ўсимликлари синдириб олиб кетилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Олиб борилган рейд тадбирларда Ромитан туманида табиатга 6,2 млн сўм зарар етказилгани аниқланган ва ҳуқуқбузарлик бўйича 2 нафар фуқарога 18,7 млн сўм жарима белгиланди (жами 24,9 млн сўм).
Олот туманида эса табиатга 5,2 млн сўм зарар етказган фуқаро М.А.га 9,4 млн сўм жарима қўлланилган (жами 14,6 млн сўм).
Шунингдек, вазирлик бу каби рейд тадбирлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этаётганини эслатган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг