Бухорода профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 14 минг 600 дан зиёд абитуриент тест синовидан ўтди

13:20 18 Ноябрь 2021 Жамият
874 0

Фото: "Халқ сўзи"

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, бутун мамлакатимизда бўлгани каби Бухорода ҳам профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказилди.

-Мазкур муассасаларнинг кундузги таълим йўналишида ўқиш истагидаги абитуриентларнинг 14 минг 600 нафардан зиёди тест синовларини топширди,- дейди Давлат Тест маркази Бухоро вилоят бўлими бошлиғи Неъмат Севинчев.- Бу жараёнга пухта тайёргарлик кўрилгани, хусусан, абитуриентлар онлайн тарзда рўйхатдан ўтказилгани, улар тест синовларига шахсни идентификация қилиш камералари орқали киритилгани, марказ ходимлари билан бирга олий ўқув юртларидан сараланган 70 нафарга яқин гуруҳ назоратчилари жалб этилганини алоҳида таъкидламоқчиман. Қолаверса, жараён 24 та кузатув камераси орқали назорат қилиб борилди.

-Тест синовлари шаффоф ўтди, деган фикрдаман,- дейди ўзини Аброржон Шамсиев деб таништирган абитуриентлардан бири.- Бунга шахсан ўзим шоҳид бўлдим. Мен  Вобкент тумани марказида яшайман. Автомобилларга техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган устахонам бор.Бу йўналишдаги билим ва кўникмаларимни янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириш ниятидаман. Шу мақсадда Вобкент саноат ва транспорт техникумига  ўқишга кириш учун тест синовларини топширдим.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер