Бухорода пахтачиликдан 650 миллиард сўмдан зиёд соф фойда олинди  

12:48 13 Декабрь 2021 Жамият
691 0

Диққатга молик далил: бу йил Бухорода ҳар гектар ердан ўртача 35,2 центнердан пахта ҳосили олинди. Шу тариқа 345 минг тонна хирмон яратилди. Айтишларича,  бу кейинги 20 йилдаги энг яхши кўрсаткичдир. Даромад чўғи ҳам баланд бўлди: 650 миллиард сўмдан зиёд соф фойда кўрилди.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб Бухоро шаҳридаги “Сарбон” тантаналар саройида бўлиб ўтган маросимда соҳадаги мана шундай ютуқлар алоҳида эътироф этилди.

Пешқадам фермер хўжаликлари, кластерлар раҳбар-ходимлари, томорқачилар, сувчи-ирригаторлар, ҳосилотлар, соҳа мутахассислари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Бухоро вилоят ҳокими Б. Зарипов сўз олиб, бухоролик деҳқонлар ғаллачилик, пилла етиштириш борасида ҳам мамлакатда етакчилар қаторида эканини билдирди.Ч унончи, ғалла ҳосилдорлиги ўртача 57 центнердан ошди.

— Яна бир рақам менинг эътиборимни тортди, — дейди тажрибали фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаммад Аҳмедов. — Жорий йилда вилоятимизда 5 триллион сўмликдан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган. Бу маҳсулотлар бозорларимизнинг, халқимиз дастурхонининг тўкин бўлишига хизмат қиляпти.

Маросимда соҳа жонкуярларининг бир гуруҳига қимматбаҳо совғалар, “Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Илғор фермер”, “Намунали томорқачи”, “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишонлари топширилди.

Республикамизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар давра файзига файз қўшди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер