Бухорода Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди

21:41 22 Январь 2023 Сиёсат
926 0

Фото: Архив сурат

Жорий йилнинг 21 январь куни Бухоро шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия ишчи гуруҳларининг йиғилиши якунланди.

ТИВ маълумотига кўра, 16-21 январь кунлари томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиқди. Жумладан, давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишиб олинди.

Йиғилишда, шунингдек, ишчи гуруҳларнинг 2023 йилга мўлжалланган йиғилишлари тақвими келишиб олинди.

Музокаралар якунида протокол имзоланди.

Учрашув дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер