Бухорода 2,1 млрд сўмлик «свет»дан ноқонуний фойдaланган майнинг ферма аниқланди

16:38 02 Март 2025 Жамият
1182 0

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 2,1 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилган ноқонуний майнинг ферма аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Қайд этилишича, масъуллар томонидан Ғиждувон туманида ўргaниш олиб борилган. Унда шу ҳудудда яшовчи фуқаро Ш.С.га қарашли нотурар бино кўздан кечирилганда, 22 дона «Antminer L3+» русумли майнинг қурилмалар ёрдамида ноқонуний майнинг ферма ташкил қилингани аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2,1 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

Шунингдек, бинони кўздан кечириш вақтида электр таъминотидан узилган ҳолатдаги 4 дона «Whatspower P21» ва 28 дона носоз «Antminer L3+» русумли майнинг қурилмалари ҳам аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер