Бухоро вилоятида янги цемент заводи барпо этилмоқда

22:08 20 Май 2021 Иқтисодиёт
1885 0

Бухоро вилояти ҳокимлиги ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида Қоровулбозор туманида "BUKHARA EURO CEMENT" МЧЖ томонидан йиллик қуввати 750 минг тонна бўлган цемент ишлаб чиқарувчи корхона барпо этилмоқда. Бу ҳақда Уюшма матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳа қиймати 242 млрд сўм бўлган янги цемент заводи Хитой давлатидан келтирилган энергия тежамкор технологиялар билан жиҳозланмоқда. Корхона фойдаланишга топширилгач юқори маркали цемент ишлаб чиқарилади. Энг муҳими 200 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилади. Ҳозирда хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда ускуналарни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Янги корхона ҳудудда хом ашё манбаига яъни ўз конига эга. Мутахассислар берган маълумотларга кўра, корхона жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер