Бухоро шаҳрида транспорт бошқармаси ходими пора билан ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Қ. 9 та автотранспорт воситаларига йўловчи ташиш учун лицензия олиб бериш эвазига тадбиркор О.дан 350 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг