Бугунги кунда дори ишлаб чиқарувчи Rompharm компанияси 120 млн. ампула ишлаб чиқаришни режа қилган

17:44 22 Декабрь 2023 Жамият
335 0

Олмазор туманидаги “Rompharm ns” МЧЖ қўшма корхонасида тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш фаолияти билан танишиш юзасидан пресс-тур ташкил этилди. Унда иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакилларига корхона, унинг ишлаб чиқариш қуввати, сифат назорати ва бошқалар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, Rompharm компанияси (Ruminiya) va “Navbahor“ хolding (Oʼzbekiston) ҳамкорлигида 2021 йилда ташкил этилган ушбу корхона бугунги кунда 120 млн. ампула ишлаб чиқаришни режа қилган. Дори воситаларини ишлаб чиқариш, ўрганиш ва реализация қилишда илғор ривожланаётган “Rompharm ns” замонавий ишлаб чиқариш, кўп босқичли сифат назорати, юқори малакали ходимларга эга эканлиги билан аҳамиятли.

Ишлаб чиқаришнинг асосий йўналиши юрак-қон томир ҳамда нерв тизимига таъсир қилувчи дорилар, шунингдек, умумий оғриқсизлантирувчи, ошқозон-ичак тракти ва витамин-менарал комплексини даволашга мўлжалланган препаратлардан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер