Бугундан «Қуёшли хонадон» дастури ишга тушади
Бугун, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури ишга тушди.
Дастурга асосан, жисмоний шахслар томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт/соатига 1000 сўмдан субсидия ажратилади.
Аҳоли томонидан сотилган электр энергияси учун маблағлар ҳар ой «Солиқ» мобил иловаси орқали фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг