Бугун математика, кимё ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтишнинг охирги куни

11:19 30 Январь 2026 Жамият
379 0

Бугун математика, кимё ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтиш якунланади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, бугун, 30 январь куни математика, кимё ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишнинг охирги куни. Тўловни эса эртага, 31 январгача амалга ошириш лозим бўлади.

Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

Тест синовлари 2026 йилнинг 21-22 февраль кунлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Кичик ёшдаги ўқувчилар миллий сертификат имтиҳони учун қай тартибда ариза бериши ҳақида маълумот берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер