Бугун — Халқаро китобсеварлар куни
Ҳар йили 9 август Халқаро китобсеварлар куни сифатида нишонланади. Бу байрам дастлаб АҚШда китобхонлар томонидан норасмий тарзда нишонланиб келинган. Кейинчалик бу анъана дунёнинг турли нуқталаридаги китобхонлар орасида кенг оммалашди.
Ушбу байрамга ким қачон асос солгани номаълум. Муҳими, nationaltoday.com сайтида ёзилишича, бу кунни дунё китобсеварлари смартфонларини ўчириб, яқинларга китоб улашиш ва мутолаа билан ўтказадилар.
«Халқ сўзи» барча китобхонларга мутолаа завқи ҳамиша ёр бўлишини тилаб қолади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг