"Бу худди уруш бўлиб ўтган ҳудудга ўхшайди". Байрут шаҳри кучли портлашдан кейин — Фотогалерия

22:49 05 Август 2020 Дунё
2739 0

4 август куни кечқурун юз берган кучли портлаш туфайли Ливан пойтахти Байрут шаҳрида жиддий вайроналар кузатилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 113 киши ҳаётдан кўз юмган, 4000 минг ортиқ одам тан жароҳати олган.

Кўплаб уйлар тўлиқ ёки қисман вайрон. Шаҳардаги деярли барча биноларга портлаш тўлқинидан зарар етган.

Шаҳарда қутқарув ишлари давом этмоқда. Чунки ҳали ҳам вайроналар остида одамлар қолиб кетгани тахмин қилинмоқда.

Армия талончиликнинг олдини олиш учун аллақачон энг кўп зарар етган жойларни ўз назоратига олган.

Расмийлар фожиани текширишни давом эттирмоқдалар ва айбдорларни қаттиқ жазолашга ваъда бермоқдалар.

"LBCI" маҳаллий телеканалига кўра, портдаги омборда сақланиб турган юк — 2700 тонна аммиакли селитраси россиялик бизнесмен Игор Гречушкинга тегишли бўлган.

Юк "Rhosus" кемасидан мусодара қилинган. Кема Батумидан Мозамбикка юк ташиган. Аммо техник муаммолар туфайли Ливанда режадан ташқари тўхтаган. Текширувдан сўнг унга денгизга қайтиш тақиқланган. Шундан сўнг Гречушкин банкрот бўлиб, экипажни ташлаб кетган. Натижада Россия ва Украина денгизчилари бир йил давомида Байрутда яшашга мажбур бўлишган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер