Бу йил 5та фандан имтиҳон бўлиши аниқ — ДТМ

13:24 01 Июнь 2021 Жамият
1276 0

Бу йил 5та фандан имтиҳон бўлиши аниқ. Бу ҳақда ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев маълум қилди.

Унинг айтишича, норматив ҳужжатлар бўйича, 3та мажбурий фан ва 2та мутахассислик фанидан имтиҳон олиниши аниқ. Максимал балл – 280,5 балл қилиб белгиланган.

«Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг 5та фандан имтиҳон олиниши аниқмас, деган гапи турлича талқин қилинди. Мусаев пандемия шароитидан келиб чиқиб, деган маънода гапирганди. Ўтган йили ҳам 5та фан бўлсада, пандемия сабаб фанлар 2тага туширилганди. Лекин ҳозир пандемия ҳолати барқарор.

Aгар касаллик кўпайиб кетсагина, унда Қабул комиссияси ҳолатни кўриб чиқади. Ҳозирча 5та фандан имтиҳон олиниши аниқ», деди Фарҳод Мирзаев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер