Британия махсус хизматлар ваколатларини кенгайтирмоқчи

22:34 22 Июль 2020 Дунё
1030 0

Британия бош вазири Борис Жонсон чет эл аралашувига қарши кураш учун махсус хизматларга кўпроқ ваколатлар тақдим этишга тайёр, деб хабар қилмоқда Times нашри.

Ҳукумат мамлакатда «душманлар фаолиятига» тўсқинлик қилувчи янги қонунларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Янги қонунларга мувофиқ, АҚШ ва Австралиядаги ёндашувлар намунаси асосида расмий «чет эл агентлари реестри» ташкил этилиши мумкин, дея таъкидлайди нашр.

Ўз фаолияти ҳақида хабар бермайдиганлар депортация қилиниши ёки қамоққа олиниши мумкин.

Чет эл агентларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун (FARA) АҚШда 1938 йилдан буён амал қилиб келади. Ушбу қонун нормаларига мувофиқ, чет эл агенти сифатида рўйхатга олинган компаниялар ёки шахслар ўз фаолияти, шу жумладан, молиявий ҳолати ҳақидаги маълумотларни Америка ҳукуматига ошкор қилиши лозим.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер