Бразилияда кучли ёмғир ёғиши оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 136 нафарга етди. Яна 200 нафардан ортиқ одамнинг тақдири номаълум

00:57 20 Февраль 2022 Дунё
968 0

Фото: Reuters

Бразилиянинг Петрополис шаҳрида ёққан кучли ёмғир туфайли юз берган кўчкилар оқибатида ҳалокат бўлганларнинг жасадларини вайроналар остидан олиб чиқиш давом этмоқда. Айни пайтга келиб, камида 136 киши вафот этгани маълум бўлган. Улардан 20 нафардан ортиғини болалар ташкил этади.

Маҳаллий маъмурлар қурбонлар сони ошиши мумкинлигини айтишмоқда. Чунки ҳозирда яна 200 нафардан ортиқ одамнинг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда. Кечаю кундуз давом этаётган қидирув ишларига юзлаб мутахассислар ва кўнгиллилар жалб этилган

Сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли ёғингарчилик оқибатида юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар катта вайронагарчиликларга олиб келди. Кўплаб турар-жой бинолари бутунлай вайрон бўлган, айримлари зарар етган. Юзлаб одамлар бошпанасиз қолган. Улар вақтинчалик уй-жойларга жойлаштирилмоқда.

Таъкидланишича, бу ерда сўнгги 90 йил давомида бундай кучли ёмғир ёғмаган. Сурункали ёғингарчилик туфайли 400 дан ортиқ кўчкилар юз берган. Айни пайтда Петрополисда фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер