Бразилияда кучли ёғингарчиликлар оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 44 нафарга етди — ОАВ

02:35 17 Февраль 2022 Дунё
762 0

Фото: ТАСС

Бразилиянинг Петрополис шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 44 кишига етган.

«Петрополисдаги кучли ёмғирлар 44 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Қутқарувчилар ҳозирча яна қанча одам бедарак йўқолганини аниқ билишмаяпти», дейилади манбада.

16 февраль, чоршанба куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штатида ёмғир ёғиб, йирик сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлган. Табиий офатдан энг кўп Петрополис шаҳри зарар кўрган.

Аввалроқ, Колумбиянинг Доскебрадас шаҳрида кучли ёмғир туфайли юз берган кўчки оқибатида 14 киши ҳалок бўлиб, 29 киши жароҳат олган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер