Бразилия туб аҳолиси мамлакат президентини геноцидда айбламоқда
Фото: Reuters
Бразилиянинг туб аҳолисининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи APIB Гаагадаги Халқаро жиноий судидан президент Жаир Болсонаруни геноцид учун жавобгарликка тортишни сўраган. Бу ҳақда "Al Jazeera" хабар бермоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячилари сиёсатчини Бразилиянинг туб халқларини йўқ қилиш ва ватанини вайрон қилишда айблашган. Уларнинг сўзларига кўра, 2019 йилда Болсонару мамлакат президенти вазифасига киришганидан этник озчиликларга қарши «аниқ, тизимли ва қасддан сиёсат» олиб борган.
APIB координатори Элой Терена Бразилия адлия тизими бу ҳодисаларни мустақил равишда текширишга қодир эмаслигини, шунинг учун фуқаролар халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраб мурожаат қилишганини таъкидлади.
«Бизнинг фикримизча, Бразилияда инсониятга қарши жиноятлар, геноцид ва экоцидга тенг ҳаракатлар амалга оширилмоқда», деди у.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг