Боёвутлик 100 ёшли отахонга Президент табрик йўллади

21:51 28 Декабрь 2023 Жамият
443 0

Боёвут туманида яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ўскан Ҳожиманов якунланаётган йилда 100 ёшдан ошди. Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга отахонга Президентимизнинг табриги ва байрам совғасини топширишди.

Вилоят ҳокими Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, 100 ёшли отага бир марталик пул мукофоти ва совғалар тантанали топширилди.

Ўскан Ҳожиманов 1943 йилда фронтга кетиб, Москва остоналаридан Кенигсберг шаҳрини озод қилишгача бўлган жанггоҳларни босиб ўтди. Одер дарёсини кечиб ўтишда мардлик намунасини кўрсатди. Уруш охирлаётганда яраланди. Яраславл областининг Рибинск госпиталида бир ярим йил даволанди. 1950 йил Зомин туманидаги она қишлоғи Аччига қайтди. У 28 йил хўжаликда шофёрлик қилди. Турмуш ўртоғи Новвотой момо билан 10 нафар фарзандни вояга етказиб, элга қўшди.

Пиру бадавлат нуроний Ўскан ота юксак эътибор ва эҳтиромдан шод бўлиб, юзида табассум ва шукроналик билан юртимиз тинчлиги бардавом бўлишини ҳамда Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнашини тилаб дуо қилди.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер