Бошқарув компаниялари кредит қарздорлиги 43 миллиард сўмдан 22 миллиард сўмгача қисқарди
Фото: Халқ сўзи
Бу ҳақда айни пайтда АОКАда «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимида олиб борилаётган ишлар, «Менинг уйим» биллинг тизими ва бошқа масалалар ” юзасидан бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов айтиб ўтди.
Бугунги кунда республика бўйича жами 39 265 та кўп квартирали уй мавжуд бўлиб, шундан 22 мингдан зиёд кўп квартирали уй 3 753 та ширкат ҳамда 324 та бошқарувчи ташкилот томонидан бошқарилади. Шунингдек, 889 та уй бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқариб келинмоқда. Кўп квартирали уйларнинг 876 таси бошқа ташкилотлар балансида, қолган 1 407 таси бошқарувсиз уйлардир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан, эксперимент тариқасида 2021 йилда ҳудудларда 15 та бошқарувчи ташкилот «очиқ танлов» йўли билан танланди ва фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди.
Бунда 1 227 та кўп квартирали уй-жойларни бошқариш учун тегишли шартномалар тузилди.
Қисқа вақт ичида, республика бўйича бошқарув компаниялари кредит қарздорлиги 43 миллиард сўмдан 22 миллиард сўмгача қисқарди, 500 нафарга яқин иш ўринлари яратилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг