Бош вазир: Бозорларда нархларнинг ошишига йўл қўйилмайди

21:17 15 Март 2020 Жамият
1261 0

Архив сурат

Бу ҳақда 15 март, соат 13:00 да Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифингда айтиб ўтилди.

Карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўрилади.

“Дори воситалари нархи ошиши мумкин. Бозорларда, дўконларда ҳам нарх ошиб кетиши мумкин. Лекин бунга қарши жиддий курашилади”, – деди Бош вазир Абдулла Арипов.

Вазирнинг қўшимча қилишича, президент топшириғи билан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат солиқ қўмитаси буни жуда қаттиқ назорат қилади.

“Нарх-наво бўйича ҳамма қаттиқ огоҳлантирилмоқда, ўйин қилмоқчи бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилади. Бу халқ бошига тушган синов. Бу вазиятдан биргаликда чиқиб кетишимиз мумкин”, деди ҳукумат раҳбари журналистлар билан учрашувда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер