Бош прокуратура қашқадарёлик фуқаронинг сирли ўлими юзасидан тергов ишларини бошлади
Қашқадарё вилоятида 42 ёшли эркак кўчада ўлик ҳолда топилди. Ғузор туман прокуратураси томонидан қўшимча текшириш тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маълумотларга кўра, марҳумнинг рафиқаси эри велосипеддан йиқилиб вафот этган деб ҳисоблаган. Бироқ тиббий экспертиза хулосасини кўрган аёл эри ўлдирилган деган қарорга келган.
Бундан ташқари, хабарда айтилишича, эркак тўмтоқ кучдан жароҳат олгани сабабли вафот этган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан текширув устидан назорат ўрнатилди, дея айтиб ўтган Шамсутдинов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг