Бўлғуси аскарлар ҳарбий хизматга йўл олмоқда

16:18 12 Март 2025 Жамият
333 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қашқадарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларни Қуролли Кучларимиз сафига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2025 йил 29 январдаги тегишли қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда барча синовлардан муваффақиятли ўтиб, муддатли ҳарбий хизматга йўл олаётган йигитларнинг ота-оналари, шунингдек, соҳа фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда ҳарбий хизматнинг нуфузи юксак даражага кўтарилдики, эндиликда армияга бориш нафақат конституциявий бурч, балки катта мақсад, юксак маънодаги шон-шараф ишига айланди. Натижада муддатли ҳарбий хизматга бориш иштиёқидаги ёшларимиз сони йилдан-йилга ошиб боряпти. Бу эса Қуролли Кучларимиз сафига энг муносиб йигитларни танлаб олиш имконини бермоқда.

— Бугун ўғлим Дилхушбек Ватан олдидаги ўз йигитлик бурчини ўташ учун йўл олмоқда, — дейди миришкорлик Мустафо Ёрмуродов. — Тўғриси, фарзандимнинг мана шундай жасур ўғлон бўлиб вояга етгани, сафдошлари қаторида Ватанини ҳимоя қилиш учун жўнаб кетаётганидан қалбим фахрга тўлди.

Тадбирда муддатли ҳарбий хизматга йўл олаётган ўғлонларга эсдалик совғалари топширилди. Ҳарбий оркестр ва санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларни хушнуд этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер