Бўлажак тадбиркорга кўмак берилди
Давлатимиз томонидан фуқароларга тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ички бозорни озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида кўплаб шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Кўҳрон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Нартаев ҳам тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида банкдан 23 000 000 сўм миқдорида бройлер жўжалари олиш учун кредит олган эди. Орадан белгиланган муддат ўтган бўлса-да, таъминотчи томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги яъни унга тегишли 400 дона бройлер жўжа ва уларни боқиш учун мўлжалланган 1,5 тонна ем маҳсулоти етказиб берилмаётганидан қаттиқ норози бўлган. Шу сабаб ҳам у Навоий вилояти Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилган. Жамият ходимлари томонидан фуқаро мурожаати ўрганиб чиқилди ва қисқа вақт ичида тадбиркорга тегишли бўлган 9 050 000 сўм миқдоридаги жўжалар ва ем маҳсулоти таъминотчи томонидан истеъмолчига етказиб берилишига эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг