“Болаларим келажаги учун овоз бердим”
Фото: Халқ сўзи
- 65 ёшдаман. Болаларим билан Самарқанд шаҳар Қорасув массивидаги янги қурилган, замонавий кўп қаватли уйда яшайман. Маҳалламиз жуда чиройли, кўрган одамнинг ҳаваси келади. Ҳар бир уй олдида болалар майдончаси бор, биз, кексалар гурунглашиб ўтиришимиз учун шароит яратишни унутишмаган.
Аллоҳга шукр, 6 фарзандим, бир этак набираларим билан фароғатда яшаяпман. Бугун эрталабдан маҳалламиздаги 12-сайлов участкасига келиб, ўзим маъқул топган номзодга овоз бердим. Бу билан болаларим келажаги учун овоз берганимни ҳис қилиб турибман.
Вазифа Исматова, Самарқанд шаҳри.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг