«Боботоғ»да Қизил китобга киритилган Бухоро тоғ қўйи ноқонуний овланди
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Қизил китобга киритилган Бухоро тоғ қўйи овлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, «Боботоғ» миллий табиат боғи ҳудудида, хусусан «Говургон» бўлимида Қизил китобга киритилган Бухоро тоғ қўйи ноқонуний овлангани юзасидан вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Айни вақтда ҳолат қайси ҳудудда, миллий табиат боғи ёки ўрмон хўжалиги ҳудудида содир бўлганлиги юзасидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш учун суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
«Билдирилган қўшимча маълумотлар ҳам алоҳида тартибда ўрганилиб, масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади бошқарма муносабатида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг