БМТТД раҳбари Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча мамлакатимиздаги миссиясини якунлаётган БМТТД доимий вакили Матилда Димовскани қабул қилди.
“Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска хоним билан хайрлашув учрашувини ўтказдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. — БМТТД билан яқин ҳамкорлик ва аниқ натижаларга эришишга қўшган ҳиссаси учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга содиқдир”.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил март ойидан бери Матилда Димовска БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили лавозимида ишлаб келаётган эди. У “Дунё” АА интернет-ресурсларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, бир неча бор чиқиш қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг