БМТ Бош котиби Ўзбекистонга келди

13:36 30 Июнь 2024 Сиёсат
559 0

Фото: Бекзод Ҳидоятов / Telegram

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатимизга келди, деб хабар бермоқда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов.

Маълум қилинишича, бугун, 30 июнь куни Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Қисқа суҳбатдан сўнг, БМТ Бош котиби Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ҳамроҳлигида ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер