БМТ Бош котиби ўринбосари Ибрахим Тиав Ўзбекистонга ташриф буюрди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ўринбосари ва Чўлланишга қарши кураш бўйича конвенцияси (UNCCD) ижрочи котиби Ибрахим Тиав бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Юқори мартабали меҳмонни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.
Делегация ташрифидан мақсад 2023 йилнинг 13–17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Чўлланишга қарши курашиш Конвенциясининг бажарилишини кўриб чиқиш қўмитаси 21-йиғилиши (CRIC-21) учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишиш ҳамда тадбирни ўтказиш бўйича битим имзолашдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг