БМТ Бош котиби Африкадаги ҳарбийларни ҳукумат учун эмас, балки ўз мамлакатларини ҳимоя қилишга чақирди
Фото: AP
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш ҳарбий тўнтаришларни қабул қилиб бўлмаслигини айтди.
Гутерриш Ғарбий Африка давлатлари ҳарбийларини ҳокимият учун курашга эмас, ўз халқини ҳимоя қилишга чақирди. Ушбу баёнот Буркина-Фасодаги давлат тўнтаришидан сўнг берилди.
«Мен Буркина-Фасода яқинда содир бўлган давлат тўнтаришидан қаттиқ хавотирдаман. Ҳарбийларнинг роли ўз мамлакатлари ва халқларини ҳимоя қилишдан иборат бўлиши керак, ҳукуматларга тажовуз қилиш ва ҳокимият учун курашиш эмас. Бизда, афсуски, минтақада террорчилик гуруҳлари бор, халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдидларимиз бор. Мен бу мамлакатлар армияларини армия сифатидаги профессионал ролини ўз зиммасига олишга, ўз мамлакатларини ҳимоя қилишга ва демократик институтларни тиклашга чақираман», деди Гутерриш.
БМТ Бош котибининг таъкидлашича, демократик жамиятлар сақланиши керак бўлган қадриятдир. XXI асрда ҳарбий тўнтаришларга йўл қўйиб бўлмайди.
Буркина-Фасодаги тартибсизликлар 23 январь куни бошланган. ОАВ тахминий сабаблар сифатида 2015 йилда давлат тўнтаришига бошчилик қилган генерал Гильберт Диендерни озод этишга уринишни келтирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг