БМТ: Африкада миллионлар очарчиликка юз тутмоқда
БМТнинг Зимбабведаги вазият бўйича фавқулодда мурожаатнома эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар тарқатди.
Мурожаатномада билдирилишича, мамлакатнинг учдан бир қисм аҳолиси - беш миллиондан зиёд инсон - озиқ-овқат масаласи бўйича ёрдамга муҳтож.
Жаҳон Озиқ-овқат Дастури қурғоқчилик, тўфон ва иқтисодий инқироздан жиддий зарар кўрган Зимбабвени дастаклаш мақсадида 331 миллион АҚШ долларига тенг маблағ йиғишни бошлаган.
Жорий йилда ушбу давлатда кескин қурғоқчилик кузатилиб, оқибатда, озиқ-овқат нархлари шиддат билан ошиб бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг