БМТ 24 февралдан бери Украинада қанча тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди
Фото: DW
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўз веб-сайтида Россиянинг Украинада бошлаган «Махсус ҳарбий операция»си туфайли ҳалок бўлган тинч аҳоли сонини маълум қилди.
Ташкилот маълумотларига кўра, тинч аҳоли орасида қурбонлар сони 6,5 минг нафардан ошади, яраланганлар эса 10 минг кишидан кўп.
«2022 йилнинг 24 февралидан 2022 йилнинг 27 ноябрига қадар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Украинада 6655 нафари тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини, 10368 нафари яраланганини қайд этди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг 2245 эркак, 1604 аёл, 209 ўғил бола ва 173 қиз бола. Бундан ташқари, 5750 нафар катта ёшдаги инсонларнинг ва 37 нафар боланинг жинси номаълумлигича қолмоқда.
Таъкидланишича, энг кўп инсонлар кенг кўламли вайронагарчиликка сабаб бўлган портловчи қуроллардан фойдаланиш, жумладан, оғир артиллериядан ўққа тутилиши, шунингдек, ракеталар ва ҳаво зарбалари натижасида ҳалок бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг