“Бизнесмен” шифокорлар ва “шифокор” бизнесменлар ўртасидаги “ҳамкорлик” қандай йўлга қўйилган?
“Шифокорларимиз беморларга дори-дармон буюришда, ихтисослашган текширувларга юборишда холис тавсия бериш ўрнига, бу жараённи том маънода “бизнес”га айлантириб юборганлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Мисол учун, “фервекс”, “элевит”, “витрум”, “азимак”, “актовегин”, “флунол” каби дориларни буюриш учун тадбиркорлар шифокорларга ҳақ тўлаётганлиги ҳақида тезкор маълумотлар келиб тушмоқда.
Энг хавфлиси, дори сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлардан мижоз юборганлиги учун “улуш” олаётган айрим шифокорларимиз зарурати бўлмаган дори воситаларини ҳам буюрмоқда.
Бу борада вазирлик ёки соҳа мутасаддилари томонидан бирон-бир профилактик ишлар олиб борилмаётгани бор ҳақиқат.
Даволаш ишларидан мақсад — юртимизни хорижда ишлаб чиқарилган, бўлар-бўлмас дори воситалари ўтказиладиган бозорга айлантириш эмас, балки том маънода аҳоли саломатлигини асраш бўлиши керак. Буни соҳа мутасаддилари қачон тушуниб етади?!” деди Бош прокурор бугун бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг