Биржада доллар курси ошди

17:39 08 Апрель 2020 Жамият
2133 0

архив фото

Республика валюта биржасидаги 8 апрель кунги савдоларда 1 АҚШ доллари 38 сўмга қимматлашиб, 9701 сўмга етди.

Чоршанба куни 1 евро қиймати 88 сўмга ошиб, 10554 сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, биржада доллар курси 2 апрель куни 9600 сўмдан ошганди.

Айни пайтда Ўзбекистон банкларида харид курси 9680-9720 сўм оралиқда (банкоматларда 9400-9700). Аксарият банкларда 1 доллар 9750 сўмдан сотилмоқда, бу – бир ҳафта аввалгидан 100 сўмга қиммат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер