Биржа савдоларида шакар, пахта ёғи ва шелуха нархи пасайди

04:41 20 Апрель 2022 Иқтисодиёт
1129 0

11 – 17 апрель кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 584,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,1%га кам.

Биржа савдоларида 2 152,0 тонна пахта ёғи сотилди. Пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 227,2 минг сўмдан 15 337,2 минг сўмгача, яъни 11,0% га пасайди.

Биржа савдоларига 12 720,0 тонна шакар қўйилди ва унинг барча ҳажми cотилди. Шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 286,4 минг сўмдан 9 087,7 минг сўмгача, яъни 2,1%га пасайган.

Биржа савдолари орқали 6 787,0 тонна шелуха сотилди. Шелуханинг кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 001,2 минг сўмдан 2 804,0 минг сўмгача, яъни 6,6%га пасайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер