Бир корхонада ҳам мебель, ҳам тиббий жиҳозлар тайёрланмоқда
Бағдод туманидаги «Бағдод мебель» хусусий корхонаси томонидан чинор, ёнғоқ ва қайрағоч дарахтидан 300 турдаги мебель жиҳозлари тайёрланмоқда. Эътиборлиси, коронавирус пандемияси даврида корхона томонидан соғлиқни сақлаш муассасалари учун имтиёзли нархда тиббий жиҳозлар етказиб бериш йўлга қўйилди.

— 2021 йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши мўлжалланган, фаолият кўламини кенгайтириш мақсадида умумий қиймати 12 миллиард сўм бўлган бизнес-режа доирасида тўрт қаватли замонавий бино қурилмоқда, — дейди корхона раҳбари Акмалдин Деҳқонов. — Истиқболли лойиҳа асосида қўшимча 250 та янги иш ўрни яратиш ҳамда корхона маҳсулотларини Россия ва Қозоғистонга экспорт қилиш режалаштирилган.
Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг