“Билимлар куни”да янги бинолар фойдаланишга топширилди

17:29 06 Сентябр 2019 Жамият
1567 0

Кеча бутун республикамизда бўлгани каби Ромитан туманида ҳам “Билимлар куни” кенг нишонланди.

2019 йил “Обод қишлоқ” дастури асосида янгича қиёфа касб этган 1, 4, 27-умутаълим мактабларининг очилиш маросимлари ўтказилди. Тадбирларда туман ҳокими Х.Тоҳиров, вилоят ҳокими ўринбосари С.Ҳикматов, корхона, ташкилот ҳамда сектор раҳбарлари, соҳа ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Сўзга чиққанлар, ўқувчиларни билимлар куни билан табриклаб, яратилган замонавий имкониятлардан фойдаланиб чуқур билим олишлари, мустақил Ўзбекистоннинг буюк келажаги учун камарбаста бўладиган кадрлар бўлиб етишишлари зарурлигини таъкидладилар.

Биринчи синфга илк қадам қўйган ўқувчиларга "Президент совғаси" ўқув қуроллари тўплами топширилди.

Тумандаги барча умутаълим мактабларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер