Бельгия таълим кенгаши билан институт ўртасида меморандум имзоланди
Жорий йилнинг 26 июль куни Андижон давлат педагогика институтида таълим, илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва стажировка ўташи, халқаро грантларни ҳамкорликда бажарилишини таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Бельгия таълим консуллиги вакиллари ташриф буюрди.
Бельгия таълим Кенгаши директори ва асосчиси Оксана Позднякова, Ривожлантириш бўйича директори Елена Локтеваларни институт ректори Б.Расулов кўтаринки руҳда кутиб олди.
Икки томонлама музокараларда институт жамоаси вакиллари ҳамда Бельгия таълим консуллиги вакиллари иштирок этди. Ўзаро музокаралар давомида ҳамкорликда грант лойиҳаларни ишга тушириш, Европа иттифоқи бўйлаб профессор-ўқитувчилар стажировкаларини ташкил этиш масалалари бўйича муҳокамалардан сўнг, келишув меморандуми имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг