Беларусда президент сайловлари дастлабки натижалари эълон қилинди
Беларус МСК мамлакатда бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, амалдаги президент Александр Лукашенко 80,23, унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 9,9 фоиз овоз олган. Сайловда сайловчиларнинг 84,23 фоизи иштирок этган.
МСК раиси Лидия Ермошинанинг айтишича, овоз бериш жараёнларида жами 5 млн. 790 минг киши қатнашган.
Бошқа номзодлар — Анна Канопаская 1,68, Сергей Черечен 1,13 ва Андрей Дмитриев 1,04 фоиз овоз олган бўлса, сайловчиларнинг 6,02 фоизи барчага қарши овоз берган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг