Beeline абонентлари сони камайди, лекин...

Beeline компаниясининг Ўзбекистондаги жорий йил иккинчи чорагида топган даромади 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 10,3 фоиз ошиб, 635 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда VEON компанияси хабар берди.
Умуман, мазкур бренднинг жорий йил биринчи ярми якунидаги даромади 1,25 млрд. сўмга етди. Бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 14,9 фоиз кўпдир.
Хусусан, маълумотлар узатиш бўйича кўрсатилган хизматлардан олинган даромад иккинчи чоракда 213 млрд. сўм(+53,1 фоиз) ва биринчи ярим йилликда 400 млрд. сўм(+46,1 фоиз) бўлди.
Ўз навбатида Beeline абонентлари базаси иккинчи чорак якунларига кўра 9,3 млн. кишини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 фоиз камдир. Маълумотлар узатиш хизматларидан фойдаланаётганлар сони эса ҳисобот даврида 5 млн. нафарга етди. Яъни 10,3 фоиз кўпайди.
Ҳисобот даврида бир нафар абонентнинг бир ойда мобиль алоқа ҳисоб рақамидаги маблағи 22018 сўм бўлиб, бу 2017 йилнинг мос палласига қараганда 10,9 фоиз зиёддир.
MOU кўрсаткичи(бир ой мобайнида бир нафар абонент томонидан сарфланган дақиқалар) 2018 йилнинг иккинчи чорагида 568 дақиқани ташкил этди. Бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 фоиз камдир(578 дақиқа).
Бир нафар фойдаланувчининг маълумотлар узатиш хизматини қўллаш миқдори эса иккинчи чоракда 158,9 фоиз(1014 Мб.)га ўсган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг