Баркамол авлод — юрт таянчи
Пойтахтимиздаги Япон боғида Халқ банки томонидан “Баркамол авлод — юрт таянчи” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Бу ҳақда Банк ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур тадбирЎзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкиллаштирилди.
Маълумки, ушбу беш ташаббусда ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш ҳамда уларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсади мужассамлашган.
Банк томонидан ўтказилган ушбу тадбир ўзаро ҳурмат, ҳамфикрлик ва ҳамжиҳатликка асосланган бошқарув тизимини янада мустаҳкамлигини намойиш этди.
Таниқли санъаткор ва истеъдодли ижодкорлар концерт дастурлари билан рассомлар, спортчилар тадбир иштирокчилари бўлган ёшларга турли ўқув машғулотлари билан ўзгача кайфият улашди.
Келгусида мазкур ташаббусларни юртимиздаги барча ҳудудларда мавжуд Халқ банкининг филиаллари миқёсида кенг тарғиб қилиш режалаштирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг