Фарғонада ёш жуфтликнинг никоҳ тўйи кутубхонада ўтказилди

15:25 30 Октябр 2023 Жамият
421 0

Фото: Халқ сўзи

Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Бахтиёр ва Муштарийнинг никоҳ тўйи шаҳарнинг зиё маскани бўлган Амирий кутубхонасида бўлиб ўтди.

Ёшларни мустақил ҳаётга қуяётган илк қадамидан китобхонликка қизиқтириш, китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тантанали маросимда қатнашган Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Аҳмедовлар оиласининг ушбу ташаббусини олқишлади. Келин-куёвнинг оила аъзолари ва яқин дўстларини қутлуғ шодиёна билан самимий муборакбод этди.

— Бугун яхши ният билан кутубхона олдидаги яшил майдонга манзарали дарахт кўчатлари экдик, — дейди келин-куёв. — Ишонамизки, келажакда бу ниҳоллар орзу-мақсадларимиз каби кўкка бўй чўзади.

Тантана иштирокчилари келгусида эзгу ташаббус мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзишига ишонч билдирдилар.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер