Бахтиёр Саидов Туркманистон элчиси Язгули Маммедов билан учрашди

14:25 14 Январь 2023 Сиёсат
698 0

Фото: Халқ сўзи

2023 йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Туркманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Язгули Маммедовни қабул қилди.

Учрашув мобайнида Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувларни тўлалигича амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Режалаштирилган тадбирлар жадвали, жумладан, мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирлан юзасидан фикр алмашилди.

Ўзаро товар айрибошлаш кўрсаткичларини ошириш, савдо ва саноат кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди.

Томонларнинг маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга тайёрлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер