Бахтиёр Саидов Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушезни қабул қилди

04:50 15 Январь 2023 Сиёсат
922 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2023 йил 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Франция Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушезни қабул қилди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар, туризм, фан, таълим ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Франция кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 21-22 ноябрь кунлари Францияга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

2023 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар жадвали бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Музокараларда иқтисодий дипломатия масалалари муҳим ўрин тутди. Томонлар турли йўналишларда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер