Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноблари билан телефон орқали конструктив мулоқот ўтказди.
Суҳбат давомида Афғонистон – Покистон чегарасидаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашилиб, вазминликни сақлаш ва вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, барқарорликни таъминлаш ва мавжуд хавф-хатарларни бартараф этишда мулоқот асосий восита бўлиб қолиши зарурлиги тасдиқланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг