Баҳромжон Аълоев «Kuwait Investment Co.» компанияси президенти Юсуф Муҳаммад ал-Алини қабул қилди

13:58 02 Июнь 2023 Сиёсат
606 0

2023 йил 26 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев «Kuwait Investment Co.» компанияси президенти Юсуф Муҳаммад ал-Алини қабул қилди.

Учрашувда иқтисодий дипломатияни, жумладан, Кувайт сармоялари ва технологияларини Ўзбекистонга жалб этиш орқали фаол илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда саноат, қурилиш, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда инвестисия лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва «Kuwait Investment Co.» компанияси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер