Баҳорнинг сўнгги кунида юртимизнинг 4 та ҳудудида 18 нафар кишида коронавирус аниқланди
2022 йил 31 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239046 (+18) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 4 нафари Самарқанд вилоятида,
— 1 нафари Фарғона вилоятида,
— 1 нафари Тошкент вилоятида,
— 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
— Самарқанд вилоятида 2 нафар,
— Хоразм вилоятида 1 нафар,
— Тошкент вилоятида 3 нафар
— Тошкент шаҳрида 5 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237278 (+11) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг