Аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқнинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш лозим

17:46 15 Декабрь 2021 Жамият
2213 0

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бугун, 2021 йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, Бош прокуратура, «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти, Тошкент шаҳар Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ҳамкорлигида «Адвокатлар зўравонликка қарши» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори элчи доктор Пьер Фон Аркс, «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти директори Мюша Север, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров, палата адвокатлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлашда давлат органлари масъулиятини кучайтириш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқнинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш борасида адвокатуранинг ўрни муҳокама қилинди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ўз сўзида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиққа барҳам бериш борасида Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори элчи доктор Пьер Фон Аркс мамлакатимизда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб, Ўзбекистон амалиётини бошқа давлатларга ҳам тарғиб қилиш кераклигини қайд этди.

Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида Бош прокуратура томонидан давлат органлари билан бир қаторда, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, Адвокатлар палатаси билан ҳамкорлик ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер