Аёллар раҳбарлигидаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан қанча инвестициялар ўзлаштирилгани маълум бўлди
Фото: Иллюстратив cурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига аёллар раҳбарлигидаги 2 730 та кичик корхона ва микрофирмалар томонидан асосий капиталга қарийб 3 трлн. сўмлик инвестициялар киритилган.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос ҳолатига кўра, 2,2 трлн. сўмга ёки 3,6 баробарга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида аёллар раҳбарлигидаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми (млрд. сўм):
— Қороқалпоғистон Р. – 39,3;
— Андижон вилояти – 79,4;
— Бухоро вилояти – 93,4;
— Жиззах вилояти – 47;
— Қашқадарё вилояти – 267,8;
— Навоий вилояти – 147,6;
— Наманган вилояти – 114,4;
— Самарқанд вилояти – 91,2;
— Сурхондарё вилояти – 73,3;
— Сирдарё вилояти – 31,6;
— Тошкент вилояти – 268,4;
— Фарғона вилояти – 103,4;
— Хоразм вилояти – 70,4;
— Тошкент шаҳри – 1 572,2.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг